Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека кредитларининг 22 фоизи норасмий даромадга эга бўлганлар ҳиссасига тўғри келяпти – МБ

Ипотека кредитларининг 22 фоизи норасмий даромадга эга бўлганлар ҳиссасига тўғри келяпти – МБ

Марказий банк (МБ) 2024 йил 1-ярим йиллиги учун ипотека кредитлари шарҳини тақдим қилди.

Унга кўра, 1-ярим йилликда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мамлакат уй-жой бозорида талаб ва таклиф ўртасидаги мутаносиблик яхшиланмоқда.

Ҳисобот даврида уй-жойга бўлган талабни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари томонидан 26 минг нафар фуқароларга умумий қиймати 6,9 трлн сўм миқдоридаги ипотека кредитлари ажратилиб, жорий йил 1 июль ҳолатига кредитлар қолдиғи 61,8 трлн сўмга етган, ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ўсган.

«Тижорат банкларининг ипотека маҳсулотларини кенгайиши иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга бўлган талабни оширмоқда. Таҳлилларга кўра, жорий йил январь-июнь ойларида иккиламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари миқдорининг ажратилган умумий ипотека кредитлари миқдоридаги улуши 2023 ва 2022 йил кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 5 фоиз ва 13 фоиз бандга ошган», – дейилади МБ ҳисоботида.

Таъкидланишича, қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини баҳолашда скоринг таҳлилларининг такомиллашуви эса норасмий даромадга эга бўлган фуқароларнинг ипотека кредити олиш имкониятини кенгайтиряпти.

Жорий йил 6 ойида ажратилган ипотека кредитларининг 22 фоизи (1 546 млрд сўми) мазкур фуқароларга йўналтирилган. Айниқса, ушбу ипотека маҳсулотини оммалаштириш ва такомиллаштиришда Халқ банки (652,6 млрд сўм ажратган) ва Давр банк (449 млрд сўм) фаол иштирок этган. Шу билан бирга, ипотека кредитларининг 208 млрд сўми улушдор жисмоний шахсларга ажратилган бўлиб, унинг асосий қисми Ориент финанс банк (85 фоизи) ҳамда Ўзмиллийбанк (9 фоизи) ҳиссасига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг