Интернет олисдаги қабила ҳаётини ёмон томонга ўзгартирди
Марубо қабиласи Aмазон ўрмонидаги энг чекка қишлоқда яшайди. Шу вақтгача уларда фақат мобил алоқа бор эди. Яъни, аҳоли смартфонлардан фақат бир-бирига қўнғироқ қилиш ва суратга олиш учун фойдаланишган. Бироқ, ўтган йилнинг сентябрь ойида «Starlink» компанияси туфайли ҳамма нарса ўзгарди – қишлоққа бир нечта антенналар ўрнатилди. Ва энди ҳамма симсиз интернетга эга. Қабила бошлиғи Энок Марубо халқининг ҳаёти қандай томонга ўзгарганини айтиб берди. Қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги, айниқса, ёшлар дангаса бўлиб қолишди, қабила ҳаёти учун зарур овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиш ўрнига кун бўйи телефонга термулишмоқда. Марубо халқи, шунингдек, зўравонлик акс этган видео ўйинлар, порнография ва улар тайёр бўлмаган катта дунёнинг бошқа «қувончлари» ҳақида билишга қизиқишлари кучайиб кетмоқда.
манба:shazoo
Умуман олганда, катта дунёнинг таъсири қишлоқдан ёшларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, эндиликда интернет фойда келтириши ва салбий таъсир қилмаслиги учун – фақат эрталаб бир неча соат, кечқурун бир неча соат ва якшанба куни ишлатиб қўйиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter