«Интер»га Эрик Тоҳирнинг ўрнига янги президент келди
Хитойлик тадбиркор Стивен Чжан Милан футбол клуби — «Интер»нинг президентига айланди. Бу ҳақда «REGNUM» ахборот агентлиги хабар берди.
Стивен Чжан «Интер» акциялари назорати пакети эгаси — Хитой компаниялари гуруҳи раҳбари Чжан Цзиньдуннинг ўғлидир. 27 ёшли Чжан шу пайтгача президент бўлиб келган индонезиялик тадбиркор Эрик Тоҳирнинг ўрнини эгаллади.
Хабарларга кўра, Туриннинг «Юветус» клуби собиқ бош директори Жузеппе Маротта фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter