Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон рақамли имзо нархи арзонлаштирилди

Электрон рақамли имзо нархи арзонлаштирилди

Фото: «24СМИ»

Жисмоний шахслар томонидан электрон рақамли имзо (ЭРИ) учун тўлов нархи арзонлаштирилди. Бу президентнинг 5 июндаги фармонида назарда тутилган, деб хабар бермоқда «Spot».

Эндиликда жисмоний шахслар ЭРИ олиш учун аввалгидек энг кам иш ҳақининг 10 фоизи (17 224 сўм) миқдорида эмас, 7 фоиз (12 056 сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар. Бошқа тоифаларда нарх ўзгаришсиз қолган.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ЭРИ бепул берилади.

Шунингдек, республикамизнинг 14 ҳудудидан биттадан тумани белгилаб олинган бўлиб (масалан, Тошкент шаҳрида Юнусобод тумани), шу туман аҳолисига электрон рақамли имзо бепул берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг