Илон Маск яна сайёрамизнинг энг бой одамига айланди
Bloomberg талқинига кўра, Илон Маск сайёрамизнинг энг бой одами мақомини ўзига қайтарди.
Агентлик тадбиркорнинг бойлигини $187,1 млрд, дея баҳолади.
Маскнинг бойлиги унга қарашли Tesla компанияси акциялари 70 фоизга қимматлашиши ортидан кўпайди, деб ҳисобламоқда Bloomberg. Қолаверса, компания чиқараётган электромобиллар нархлари пасайтирилиши натижасида харидорлар сони кўпайгани ҳам Илон Маскнинг бойлигига бойлик қўшмоқда.
Tesla компанияси электромобиллари нархларини пасайтиришни бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter