Илон ўн кунда 5 миллиард доллар бойлик орттирди
Америкалик бизнесмен, «Tesla» ва «SpaceX» компаниялари асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида кучли бешликдан жой эгаллади. Бу ҳақда 21 июль куни «Forbes» журнали чоп этган рейтинг гувоҳлик бермоқда.
Маълумотларга кўра, Илоннинг мол-мулки ўтган бир неча кун давомида $5,1 млрд.га кўпайиб, $74,2 млрд.га етган.
Рейтингда «Amazon» раҳбари Жефф Безос етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги $189 млрд.га баҳоланган. Иккинчи ўринда $113,8 млрд. маблағ билан «Louis Vuitton Moet Hennessy» компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ва унинг оиласи бормоқда. Учинчи ўрин «Microsoft» асосчиси Билл Гейтсга ($113,4 млрд) насиб қилди. Тўртинчи ўриндан «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг ($90,3 млрд) жой олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter