Илон Маск Twitter'нинг бош директори лавозимини қачон тарк этишини маълум қилди
Twitter эгаси ва раҳбари Илон Маск компания раҳбари лавозимини тарк этиш шартини айтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
«Ишга киришиш учун одам топсам, мен Twitter бош директори лавозимини тарк этаман», — деб ёзди у ўз саҳифасида.
Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, у ҳозирги лавозимини тарк этгач, компаниянинг дастурий таъминот ва серверларга техник хизмат кўрсатиш бўлимига раҳбарлик қилади.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Маск Twitter’нинг янги раҳбари қидира бошлагани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter