Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи жаҳон урушидан бери илк марта: Нидерландияда комендантлик соати жорий этилади

Иккинчи жаҳон урушидан бери илк марта: Нидерландияда комендантлик соати жорий этилади

Фото: «Pixabay»

Нидерландия муваққат ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли давлат ҳудудида комендантлик соатини ўрнатиш борасида берган таклифни мамлакат парламенти кўпчилик овоз билан ёқлади. Бу ҳақда 21 январь куни парламент сайтида хабар берилди.

Комендантлик соати шанба, 23 январдан кучга киради ва соат 21.00 дан 04.30 гача давом этади. Бу вақтлар оралиғида одамларга кўчага фақат истисноли ҳолатлардагина чиқишларига рухсат этилади.

«Ишга кетаётган ёки келаётган фуқаролар иш берувчи тақдим этган махсус рухсатномага эга бўлишлари шарт. Итларни кўчага сайрга олиб чиқишга рухсат берилади, фақат бир киши бўлиши керак. Кечалари шошилинч хизматлар ҳамда озиқ-овқат ва тайёр таомларни етказиб берувчилар ишлашда давом этади», — дейилади хабарда.

Комендантлик соати қоидаларини бузганлар учун 95 евро жарима белгиланган.

Нидерландия (Голландия)да коронавирусни юқтириш бўйича илк ҳолат 2020 йилнинг 27 февралида қайд этилганди. Айни пайтга келиб мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 932 минг нафардан ошди — мамлакатнинг ўртача ҳисоблаганда ҳар 18-фуқароси шу касалликка чалинди. Беморларнинг 13,3 минг нафари вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг