Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бу билан яшашни айтинг…» – икки киши қурбон бўлган ЙТҲ айбдори қамоққа олинди

«Бу билан яшашни айтинг…» – икки киши қурбон бўлган ЙТҲ айбдори қамоққа олинди

Якшанба, 9 октябр куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида одамлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган эди.

22 ёшли BMW автомобили ҳайдовчисининг тезликни меъёрдан ошириб юбориши натижасида келиб чиққан ЙТҲда жами 4 та автомобил шикастланган.

Шунингдек, ҳодиса натижасида «Nexia 3» русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида, воқеа жойида вафот этган эди.

Пойтахт ИИББ Тергов бўлими берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди жиноят иши қўзғатилиб, ҳодиса айбдори – 22 ёшли ҳайдовчи қамоққа олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Йўлнинг 3-бўлагида кетаётгандим. Ўртада кетаётган Gentra йўлимга чиқди. Мен ўрта бўлакка қочдим. У кейин яна жойига қайтгиси келиб қолди. Шу пайт мени сиқиб қўйди, тормоз босдим, уёғини билмайман. Машина сузиб кетиб қолди. Кейин тепага чиқиб кетдим. Ҳушимга келгач, машинани ўчирдим...

Марҳумларнинг яқинлари, оила аъзоларидан узр сўрайман. Мен уйдан бундай бўлишини хоҳлаб чиқмаганман», — дебди у.

Мазкур ЙТҲдан сўнг ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида мазкур йўлни ажратиб турувчи бўлакка ўрнатилган бетон тўсиқларнинг ЙТҲларда тамплин вазифасини ўтаб бераётгани ҳақида эътирозлар ўртага чиқа бошлади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати раҳбари Нилуфар Исахонова мазкур ҳолатга эътибор қаратиб, бунга ўз муносабатини билдирди.

«Агарда ҳақиқатдан йўл транспорт ҳодисаси содир этилишига айнан шу бетон тўсиқ сабабчи, тўсиқнинг тузилиши ҳам омил бўлган бўлса, терговчи томонидан тегишли идораларга тақдимнома киритилади. Шу каби жиноят содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилади. Тақдимнома кўриб чиқилгач, тегишли ташкилотлар томонидан хулоса қилинади, яъни чора-тадбирлар амалга оширилади», – дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг