Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машина уриб кетган ИИО ходимининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Машина уриб кетган ИИО ходимининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ Бухорода ИИО ходимини машина уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Бухоро вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 июл куни соат 11:40 да Бухоро шаҳрининг И.Mўминов кўчасини кесиб ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб бораётган Қоракўл тумани «Қозон» маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган қора рангли «Ласетти» (Жентра) автомашинасида шу кўчадан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1977 йилда туғилган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходими капитан Ж.Т. ни уриб юбориши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

РШТЁИМ Бухоро филиали ҳамда Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими шифокорлари назоратида ушбу ходимга кечиктириб бўлмас зарурий ҳамда малакали тиббий муолажалар кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг