ICTWEEK 2023: Инновациялардан таълимгача рақамли ривожланиш
Тошкентда ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди, Huawei компанияси маҳаллий АКТ ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси сифатида ҳафталик дастури доирасида ICT EXPO ахборот технологиялари кўргазмаси ва форумларда ўзининг рақамли ечимларини тақдим этмоқда. Компания стендида телекоммуникация сегменти учун илғор ечимлар, янги «ақлли» шаҳарлар, корхоналар, давлат ва молия секторлари, таълим муассасалари, шунингдек, уй хўжаликлари учун рақамли ечимлар тақдим этилган.
24-27 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон АКТ секторидаги асосий тадбирлардан бири бўлган ICTWEEK 2023 бўлиб ўтади. Huawei компанияси ҳар йили ҳафтанинг асосий тадбирларида, жумладан, ICT EXPO 2023 кўргазмасида, сунъий интеллект, IT соҳасига инвестициялар бўйича форумларда, Марказий Осиё IPv6 саммитида иштирок этади ҳамда Seeds for the Future 2023 лойиҳаси талабалари IT таълим форуми доирасида таълим дастурида иштирок этиш бўйича муваффақиятли тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
ICTWEEK 2023 нинг очилиш маросимида Huawei шўба корхоналари директорлар кенгаши вакили жаноб Сю Хай кириш нутқи билан сўзга чиқди. У компаниянинг илғор технологияларни жорий этиш нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясини қўллаб-қувватлаш борасидаги қарашлари билан ўртоқлашди, шунингдек, мамлакатда АКТ бўйича кадрлар тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади. «Рақамли асрда иқтисодий ўсишда рақамли истеъдодлар муҳим роль ўйнайди. Huawei Seeds for the Future, АКТ Академиялари ва ICT Competition каби қатор таълим дастурлари орқали АКТ соҳасидаги истеъдодларни доимий равишда ривожлантиришга интилади. Биз нафақат университет талабалари, балки тажрибали соҳа мутахассисларини ҳам қамраб олишга ҳаракат қилмоқдамиз, бу эса барча учун рақамли кўникмаларга эга бўлиш имконини беради», — деди Сю Хай.
Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида ахборот технологияларини оммалаштиришнинг ижобий динамикасини қайд этган Сю Хай, шунингдек, 2023 йил 17 октябрда Пекинда Рақамли технологиялар вазирлиги билан имзоланган меморандум доирасида мамлакатда IT-таълимни янада қўллаб-қувватлаш бўйича режалар билан ўртоқлашди.
Очилиш маросимида Huawei Cloud Core Network Marketing бўлими президенти жаноб Орфеус Лю ҳам «Embracing the Future Network Striding Towards the Intelligent World» (Интеллектуал дунё сари келажак тармоқлари) мавзусидаги тақдимоти билан иштирок этди ва 5.5G технологияларини тақдим этди, улар алоқа чегараларини кенгайтиради ва фойдаланувчилар учун турли хилдаги хизматлар ва иловаларни таклиф қилади. «5G имкониятлари туфайли интеллектуал дунё тобора яқинлашмоқда ва «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Huawei компанияси корхоналар, уйларни рақамлаштириш ва аҳолига рақамли хизматлар кўрсатиш имконини берувчи 5G’га йўналтирилган тақсимланган тармоқни жорий қилмоқда», – деди Орфеус Лю.
Компания стендида телекоммуникация сегменти учун илғор ечимлар, шунингдек, уяли алоқа хизматларининг охирги фойдаланувчилари ва уй хўжаликлари учун турли иловалар ва хизматлар, янги «ақлли» шаҳарлар, корхоналар, саноат, давлат ва молия секторлари, таълим муассасалари учун булутли технологиялар, ақлли камералар ва сунъий интеллектга эга платформаларга асосланган рақамли ечимлар тақдим этилган. Соҳа мутахассислари экологик тоза маълумотлар марказлари учун энергия тежовчи ечимлар, биллинг тизимлари учун алоқа операторлари учун дастурий ечим, шунингдек, Mobile Money 2.0 ва Pangu Model ечимлари билан танишишлари мумкин. Pangu Model - бу сунъий интеллектга эга янги ечим бўлиб, у турли сценарийларда, ҳам алоқа операторларининг қўнғироқ марказларида, ҳам турли соҳаларда, масалан, об-ҳаво шароитларини прогноз қилишда қўлланилади.
Интеллектуал қурилмалар ишқибозлари учун компания Ўзбекистон бозорида XMAGE ультра-камерали P60 ва Nova 11 серияли смартфонлар ҳамда бир қатор тақиладиган қурилмалар каби янги маҳсулотларни тақдим этди.
Huawei АКТ ҳафталигининг Platinum ҳомийси сифатида барчани ўз кўргазма майдонига ташриф буюришга, шунингдек, компания спикерлари Рақамли Ўзбекистон учун илғор ечимларни тақдим этадиган ICTWEEK 2023 доирасидаги тадбирларда иштирок этишга таклиф қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter