Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei 2020 йил учун ҳисоботини эълон қилди

Huawei 2020 йил учун ҳисоботини эълон қилди

Фото: Huawei

Huawei компанияси 2020 йил сарҳисобларини эълон қилиб, ўтган йил учун башорат қилинган натижаларга эришганини билдирди. Компаниянинг бутунжаҳон савдо кўрсаткичи 891,4 млрд. юан (136,7 млрд. АҚШ доллари) миқдорида бўлиб, бу ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,8 фоиз кўп демакдир, соф фойда эса 64,6 млрд. юанни ташкил қилди — ўтган йилга нисбатан 3,2 фоизга кўп.

2019 ва 2020 йилларда, АҚШ санкциялари қўлланилишидан келиб чиқадиган операцион фаолият қийинчиликларига қарамай, Huawei яна бир бор KPMG аудиторлик компаниясини таклиф қилиб, молиявий ҳисоботини мустақил ва холис текширишни сўради. KPMG ҳужжати — стандарт ўзгартирилмаган аудиторлик хулосаси деганидир. Ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, биз ҳукуматларга, мижозларга, буюртмачиларга, ходимларга ва ҳамкорларга ўз фаолиятимиз кўрсаткичларини ошкор этишда давом этамиз.

2020 йилда Huawei компаниясининг алоқа операторларига йўналтирилган бизнеси COVID-19 пандемияси шароитида 170 тадан ортиқ мамлакат ва минтақада 1500 тадан зиёд тармоқларнинг соз ишлашини таъминлаб, дунё бўйлаб телекоммуникация тармоқлари, онлайн таълим ва онлайн харид тизимларининг фаолиятини қўллаб-қувватлади. Мобил операторлар билан ҳамкорликда компания ҳар жиҳатдан мукаммал алоқа таассуротини тақдим этишга кўмаклашди. Кўплаб ташқи муассасалар жаҳоннинг йирик шаҳарларида ўтказган 5G тармоғидан фойдаланишга оид синовларга кўра, Huawei йўлга қўйган 5G технологиялари оператор тармоқларида фойдаланиш қулайлиги бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Компания кўмир қазиб олиш, пўлат ишлаб чиқариш, бандаргоҳлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш сингари 20 дан ортиқ саноат йўналишларидаги 5G тармоғига доир 3000 дан ортиқ инновацион лойиҳаларни амалга ошириш йўлида кўплаб мобил операторлар билан ҳам ишлади.

Ўтган йилда Huawei компаниясининг корпоратив бизнеси сценарийлари асосидаги инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда «барчаники, барчадан ва барча учун» шиори остидаги рақамли экотизимни яратиш йўлида улкан ишларни амалга оширди. Пандемия даврида Huawei вирусга қарши курашда ўз унумдорлигини исботлаган техник тажриба ва ечимларни тақдим қилди. Шулардан бири сунъий интеллект кўмагида ишлайдиган HUAWEI CLOUD асосидаги диагностика ечими бўлиб, у жаҳондаги шифохоналарга тиббий инфратузилмага тушадиган юкламаларни камайтиришга ёрдам берди. Бундан ташқари, Huawei бошланғич ва ўрта мактабларда таълим оладиган 50 миллиондан ортиқ ўқувчилар учун булут технологияларида ишлайдиган ўқув платформаларини ишга тушириш мақсадида ҳамкорлар билан иш олиб борди.

Harmony OC операцион тизими ва Huawei Mobile Services (HMS) экотизимининг ишга туширилиши натижасида Huawei компаниясининг истеъмолчиларга йўналтирилган бизнеси «Seamless AI Life» стратегияси («1+8+Н») билан жадал равишда илгарилаб, ақлли офис, фитнес ва саломатлик, ақлли уй, осон саёҳат ва кўнгил очиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, истеъмолчиларга барча қурилмалар ва ссенарийлар бўйлаб интеллектуал таассуротни тақдим этишга интилди.

«Ўтган йили биз синовларга матонат билан дош бера олдик», — деди Huawei компаниясининг алмашинувчи раиси Кен Ху. — «Биз ўз мижозларимиз учун салмоқли қиймат яратиш, пандемияга қарши курашиш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб иқтисодиётни тиклаш ва ижтимоий тараққиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновациялар яратишда давом этдик. Шу билан бирга, биз мазкур вазиятдан фаолиятимизни такомиллаштириш учун фойдаландик, бу эса ўз навбатида башоратларга мувофиқ бўлган кўрсаткичларга эришишга туртки берди. Айни пайтда мураккаб бизнес муҳитга қарамасдан, биз, бирорта давлат ёки минтақага боғланиб қолмаган, аксинча бунинг ўрнига маҳсулотларни узлуксиз етказиш учун халқаро ресурсларни жалб этувчи глобаллашган ва диверсификацияланган савдо занжирига қатъий амал қилишимизни яна қайта исботладик.

Биз мижозларимиз билан яқиндан ишлашда давом этиб, ижтимоий тараққиёт, иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишни қўллаб қувватлаймиз».

2020 йил учун тузилган йиллик ҳисоботдаги барча молиявий кўрсаткичлар катта тўртликка кирувчи халқаро аудиторлик компанияси — KPMG томонидан текширилган. 2020 йил ҳисоботини мана бу ҳаволадан юклаб олинг:

https://www.huawei.com/en/annual-report/2020

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг