Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлар рейтинги: Турсунов энг юқорида, Боболов эса...

Ҳокимлар рейтинги: Турсунов энг юқорида, Боболов эса...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика бўйича ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари рейтинги натижаларини агентликнинг argos.uz порталида эълон қилди.

Рейтинг натижаларига кўра, «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.

Ҳокимларнинг ТОП-20 талик рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро), Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғазғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) ҳокимлари етакчилигини кўриш мумкин. Қуйи-20 талик рейтингда эса рўйхатдаги дастлабки ўнта ўриннинг саккизтаси Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимларига насиб этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг