Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда галдаги антирекорд қайд этилди

Ҳиндистонда галдаги антирекорд қайд этилди

Фото: «Novostipmr.com»

Ҳиндистонда коронавирусни юқтирганлар сони жадаллик билан ўсмоқда. Ўтган бир кеча-кундузда 82,8 мингта янги ҳолат қайд этилди. Бу пандемия бошлангандан бери энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзади «Argumenti.ru».

Мамлакатда жами касалланганлар сони 3,8 миллион кишидан ошди. Ҳар куни инфекция туфайли бир неча минг киши ҳаётдан кўз юммоқда. Улар асосан кекса ёшдаги ёки сурункали касалликлардан қийналаётган беморлардир.

Экспертлар Ҳиндистонда аксарият аҳолининг турмуш даражасини пастлигини ҳисобга олиб касалланишлар сони янада кўпайишини тахмин қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг