Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар бир кишига ойига 10 ГБ интернет бепул берилади — Жанубий Африка

Ҳар бир кишига ойига 10 ГБ интернет бепул берилади — Жанубий Африка

Фото: «Rossaprimavera»

Жанубий Африка Республикасида ҳар бир кишига интернетдан асосий хизмат сифатида бепул фойдаланиш имконияти яратилади. Бу ҳақда «Business Tech» хабар берди.

ЖАР алоқа ва рақамли технологиялар вазири Кхумбудзо Нтшафенининг айтишича, 2023-2024 йиллардан эътиборан ҳукумат мамлакатдаги ҳар бир хўжаликни ойига 10 ГБ атрофида бепул интернет билан таъминламоқчи.

«Интернет сув ва электр энергияси каби ҳамма учун фойдали ва керакли хизматга айланди. Биз ЖАРдаги ҳар бир оилани, бой ёки камбағаллигидан қатъи назар, ойига 10 ГБ интернет билан таъминламоқчимиз», — деди вазир.

«Media Monitoring Africa» нотижорий ташкилоти ижрочи директори Уилям Бёрд одамлар тенг ҳуқуқда интернет билан таъминланмас экан, мамлакат апартеид давридаги ҳолатидан деярли фарқ қилмаслигини таъкидлади. У интернетга уланишни конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган сув ва уй-жой каби инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири, дея таърифлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг