Ҳар бир болага 200 минг сўмдан пул ажратилаётгани ростми? Изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқлар, Telegram мессенджеридаги канал ва гуруҳларда гўёки Ўзбекистон Президенти томонидан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилишига оид хабарлар тарқалмоқда.
Antifake канали ушбу хабар юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент фармони билан пенсионер, кам таъминланган ва ногиронларга бир марталик ёрдам пули ажратилиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter