Ҳамкасбларининг картасидан салкам 23 млн сўмни ечиб олган ишчи фош бўлди
Қорақалпоғистондаги «Натурал Газ Стрим» қўшма корхонасида ишловчи, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида рўйхатда турувчи Д.Х. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилди.
Айтишича, унга тегишли банк картасидан 727 000 сўм, ҳамкасби A.А.га тегишли банк картасидан 22 000 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни шу корхонада ишловчи С.Ў. (2001 й.т.) содир этгани аниқланган. У ишчиларнинг кийим алмаштириш хонасида ҳамкасбларининг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, пулларини ечиб олган.
С.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter