Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гуруч вазир» истеъфога чиқди

«Гуруч вазир» истеъфога чиқди

Фото: Yoshio Tsunoda/AFLO/Global Look Press

Япония қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик вазири Таку Это гуруч ҳақидаги ножоиз гапидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Kyodo News хабар берди.

Мамлакат бош вазири Шигэру Ишиба унинг истеъфосини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Таку Это «ҳеч қачон гуруч сотиб олмайман» деб «қовун туширганди». У мамлакатда гуруч нархи кескин ошиб кетгани учун ўзини жавобгар ҳис этишини таъкидлаган. Аммо ўзи ҳеч қачон гуруч сотиб олмаслигини, балки совға қилишларини, гуручи кўплигидан сотиш ҳам мумкинлигини айтиб, кўпчиликнинг ғазабига учраганди.

Унинг ўрнига вазирликка 44 ёшли Синдзиро Коидзуми раҳбар бўлиши кутиляпти. У Япониянинг 2001–2006 йиллардаги бош вазири Дзюнъитиро Коидзумининг ўғли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг