Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Grand Mir меҳмонхонаси ёнида 4 та машина тўқнашди (фото)

Grand Mir меҳмонхонаси ёнида 4 та машина тўқнашди (фото)

Фото: «Iibb.uz»

2021 йил 7 апрель куни соат 09:45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли самарқандлик Акрам И. «Lacetti» русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган. Улар қаторида: 35 ёшли Шобаҳром Ш. бошқарувидаги «Spark» автомобили ва 24 ёшли Абдувоҳид К. бошқарувидаги «Matiz» автомобили. Шундан сўнг «Lacetti» бетон устунга тўқнашган.

Зарбадан «Matiz» автомобили ағдарилиб, қаршисида турган 30 ёшли Бахтиёр Т. Бошқарувидаги «Исузу» русумли йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ЙТҲ натижасида автобус йўловчиларига зарар етмади. «Lacetti» автомобили ва «Spark» автомобили йўловчиси (шахси аниқланмоқда) бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг