Ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади
«Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ҳукумат қарори (182-сон, 25.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
- уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;
- туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;
- сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра:
- Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
- тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter