Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Исроил билан ҳамкорликка қарши чиққан ходимларни ишдан бўшатди

Google Исроил билан ҳамкорликка қарши чиққан ходимларни ишдан бўшатди

Фото: Reuters

Google компанияси Исроил ҳукумати билан тузилган шартнома сабаб норозилик билдирган 28 нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Google глобал хавфсизлик бўйича вице-президенти Крис Раковнинг ички хатига таяниб, The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Норозиликлар компаниянинг Нью-Йорк ва Калифорниянинг Саннивейл шаҳридаги офисларида бўлиб ўтди. Ходимлар Google ва Amazon`нинг Исроил ҳукумати билан «булутли ҳисоблаш» бўйича қўшма шартномасига қарши чиқди. Компания ичида норозилик намойишлари «қабул қилиб бўлмайдиган ва ўта бузғунчи» деб аталди. Намойишлар бошқа ходимларни «хавфни ҳис қилишларига» мажбур қилди, деб ёзади Раков ўз мактубида.

Намойиш ташкилотчилари 28 нафар ходимнинг ишдан бўшатилишидан норозиликларини билдиришди ва буни «Google Исроил ҳукумати ва геноцид ҳарбийлари билан тузилган 1,2 миллиард долларлик шартномани ўз ишчиларидан кўра кўпроқ қадрлаши»дан далолат дея ҳисобладилар.

Норозиликларга Google ва Amazon`нинг Исроил ҳукумати билан Нибмус лойиҳаси доирасида булутли ҳисоблаш хизматлари, жумладан сунъий интеллект ва машинани ўрганиш технологияларини тақдим этиш бўйича шартномаси сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг