Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғиждувонда икки эркак сохта доллар ясаб ўтказаётганда ушланди

Ғиждувонда икки эркак сохта доллар ясаб ўтказаётганда ушланди

Қалбаки пулларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Ғиждувон тумани «Позагари» маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Р.Қ. ҳамда «Шарқ» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.А. исмли шахслар жиноий тил бириктириб, бир фуқарога қалбаки 10 минг АҚШ долларини 5 минг ҳақиқий АҚШ долларига сотишга келишишган.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахслар Ғиждувон тумани «Ю.Хамадоний» кўчасида жойлашган «Бек» ресторани орқасида жойлашган автотураргоҳда учрашиб қалбаки 8.300 АҚШ долларини бериб, қолган 1.700 қалбаки АҚШ долларини тез кунда етказишларини айтиб 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг