Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғазо яшаш учун яроқсиз бўлган чўлга айланди» — БМТ комиссари

«Ғазо яшаш учун яроқсиз бўлган чўлга айланди» — БМТ комиссари

Ҳозирда Ғазо сектори инсон яшаши учун яроқсиз чўлга айланган. Бу ҳақда БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлиги (UNRWA) бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.

«Ғазо ҳозир деярли яшаш учун яроқсиз бўлган чўлга айланди», - дея Лаззарини сўзларини келтиради Al-Jazeera телеканали.

UNRWA раҳбарининг сўзларига кўра, анклавдаги вайронагарчиликлар натижасида яна очарчилик бўлиши мумкин.

«Афсуски, очлик ёки ўткир тўйиб овқатланмаслик яна бир оғир вазият қаршисида қоляпмиз, эҳтимол», - дея таъкидлади БМТ комиссари.

Лаззарини, шунингдек, келаётган қиш ва Ғазо аҳолисининг иммунитети заифлашиши анклав аҳолиси учун «ўлимга олиб келадиган муаммо» бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрдан бери бўлаётган урушда қарийб 40-50 минг атрофида ғазолик ҳалок бўлди. 

Аввалроқ ҲАМАС лидери Яҳё Синвар Исроил ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилгани хабар берилганди. Исроил расмийлари мазкур хабарни расман тасдиқлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг