Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ қазишга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади – Шавкат Мирзиёев

Газ қазишга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти ўз мурожаатида табиий газ қазиб чиқариш, шунингдек, газ захиралари ҳақида тўхталди.

Давлат раҳбарига кўра, газ захираларини кўпайтириш мақсадида, геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади.

«Бунда, янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз.

Ҳеч қачон 6 километрдан пастга тушмаганмиз. Энди тушяпмиз, имконият катта, газ бор. Лекин уни қазиб олиш қиммат.

Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади», – дейди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, шу кунга қадар мамлакатда газ қазиб келган корхоналарга берилган лицензиялар ҳам қайта – миллий манфаатлар доирасида кўриб чиқилишини маълум қилди.

«Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилади»,  – дейди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг