Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гаити президенти ўз қароргоҳида ўлдирилди

Гаити президенти ўз қароргоҳида ўлдирилди

Фото: ©ghall.com.ua

Гаити президенти Жовенель Моизга нисбатан суиқасд уюштирилди. Қотиллар унинг пойтахт Порт-о-Пренседаги қароргоҳига киришга муваффақ бўлишган. Воқеа жойида унинг рафиқаси ҳам жароҳатланган ва шифохонада вафот этган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

«Бугун, 7 июль куни эрталаб испан ва инглиз тилларида сўзлашадиган бир гуруҳ номаълум шахслар республика президентига суиқасд уюштиришди. Президент олган жароҳатларидан вафот этди», деди Бош вазир вазифасини бажарувчи Клод Жозеф.

Ҳужум натижасида биринчи хоним Мартина Моиз жароҳат олган ва касалхонага етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

53 ёшли Жовенель Моиз 2017 йил февралидан бери ҳокимиятни бошқариб келаётган эди.

Бош вазир вазифасини бажарувчи Клод Жозеф ушбу қотилликни қоралади ва уни «ваҳшийлик ҳаракати» деб атади. У мамлакат президенти вазифасини ўз зиммасига олганини ҳам қайд этди.

Гаити қашшоқ давлатлардан биридир. Аҳолисининг 60 фоизи кунига 2 доллардан кам пул ишлаб топади. Гаитида 10,6 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг