Футболда кўк карточкалар пайдо бўлиши мумкин
Халқаро футбол кенгаши (IFAB) футболда кўк карточкаларни жорий этишга қарор қилди.
Рақибнинг ҳужумини атайлаб бузган ёки ҳакам билан тортишганлик учун кўк карточка берилади. «Уни олган футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилади. Агар ўйинчи иккита кўк ёки сариқ ва кўк олса, у қизил карточка билан майдондан четлатилади. Янги картани сариқ ва қизил рангдан аниқ ажратиб туриши учун тўқ кўк ранг танланган», – деб хабар беради The Telegraph.
ФИФА ташкилоти хабарига кўра, Уэлс футбол ассоциацияси (Англия) жорий мавсумда янги карталардан фойдаланишни режалаштирган, бироқ ҳозирча рухсат олмаган. Ушбу янгиликни синовдан ўтказиш биринчи навбатда қуйи лигалардан бошланади.
«ФИФА футболнинг юқори лигаларида «кўк карточка» тартибини жорий қилиш ҳақидаги маълумотлар нотўғри ва эрта эканига аниқлик киритади. Янги қоидалар аввало қуйи савияларда синовдан ўтказилиши керак», - дейилади ташкилот баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, футболда сариқ ва қизил карточкалар 1970 йилги жаҳон чемпионатида пайдо бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter