Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада оилали аёлни зўрлаган тўрт эркакка ҳукм ўқилди

Фарғонада оилали аёлни зўрлаган тўрт эркакка ҳукм ўқилди

Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрлагани ҳақида хабар берилганди.

Вилоят судлари ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 17 август куни жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида судланувчилар М. Й. (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган), Д. Й. (1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган), А. С. (1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган) ва С. С.га (1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М. Й. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми «в» банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, унга 9 йил;

Д. Й. ва А. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми «в» банди ва 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил;

С. С. Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади», — дейилади ахборотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг