Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг энг бой кишиси бир ҳафтада $8 млрд.га бойиди

Европанинг энг бой кишиси бир ҳафтада $8 млрд.га бойиди

Бернар Арно.

Фото: «Trend»

«Louis Vuitton Moët Hennessy» компаниялар гуруҳи президенти, миллиардер Бернар Арно ҳафта давомида 8 миллиард долларга бойиди. Энди унинг жами бойлиги 122 млрд. доллар, ёзмоқда «Forbes» .

Кронавирус пандемияси инқирозидан сўнг жаҳон ҳашам буюмлари бозори тикланишни бошлагани ва LVMH акциялари 15 октябрдан 22 октябргача 6 фоизга қимматлашганини компания маълум қилди.

«Forbes» ёзишича, бу соҳа ҳали инқироздан қутулди дегани эмас, негаки LVMH 15 октябрда 2020 йилнинг ўн ойида тушум 21 фоизга пасайганини маълум қилганди. Айниқса, косметика, ичимликлар, заргарлик буюмлари ва чакана савдодан даромад пасайиб кетган. Бироқ кийим-кечак ва чарм буюмлар савдоси 2019 йилгидан 12 фоизга кўпайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг