Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи: хавфли ва хавфсиз йўллар

Европа иттифоқи: хавфли ва хавфсиз йўллар

Фото: «Dispo Magazin»

Вена йўллари — Европа иттифоқидаги энг хавфсиз йўллар. Мисол учун, ЕИ йўлларида йилига ўртача миллион кишидан 50 нафари ЙТҲ оқибатида ҳалок бўляпти, Австрия пойтахти ва унинг атрофида эса — 10 киши. Фарқ катта. Бу ҳақда «Европульс» сайти «Евростат»га асосланиб хабар берди.

Яна беш пойтахт шаҳарда миллион кишига ЙТҲ лардаги ўлимлар кўрсаткичи 20 нафардан ошмайди — Берлин, Люксембург, Мадрид, Стокгольм ва Лондон. ЕИ да умуман олганда бундай ҳудудлар сони 13 та.

Энг кўп автаҳалокатлар Европа қишлоқларида содир бўляпти. Болгариянинг Северозападене тоғли ҳудуди Европа иттифоқидаги энг оғриқли нуқта: бу ерда ҳар миллион кишига ЙТҲ да нобул бўлганлар сони 153 нафарга етган. Португалиянинг Алентежу ҳудуди (142 ҳолат) ва Бельгиядаги Люксембург вилояти (138 ҳолат) йўллари ҳам хавфлилиги билан ажралиб туради.

Қўшимча қилиш мумкинки, ЕИ га қўшни Россияда йилига ЙТҲ да ҳалок бўлувчилар сони ҳар миллион кишига 130 нафарни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг