Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи делегацияси ўзбек тили байрамига оригинал табрик тайёрлади (видео)

Европа Иттифоқи делегацияси ўзбек тили байрамига оригинал табрик тайёрлади (видео)

Фото: Facebook/eudeluzb

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси оригинал видеотабрик ҳозирлади.

ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотт Адриан бошчилигидаги дипломатлар ҳамда ходимлар шоир Саъдулла Ҳакимнинг «Она тилим» шеърини ўзбек тилида ўқиди. Ушбу шеърда  «Улус тилим, элат, халқ тилим, / Улуғ тилим, абад ҳақ тилим, / Навоийга зор, илҳақ тилим, / Она тилим» каби таъсирчан мисралар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Шарлотт Адриан хоним Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари сифатида жорий йил 23 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширган. Ушбу учрашувда ЕИ анъанавий равишда мамлакатимизнинг муҳим стратегик шериги бўлиб келаётгани, европалик ҳамкорлар юртимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар, иқтисодий ислоҳотлар ва трансформация жараёнларига ҳар томонлама кўмак кўрсатаётгани қайд этилган.

Жорий йил май ойида эса Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, расмий Брюссель  янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокара жараёнларини якунлашдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлаган эди.

Аввалроқ АҚШ, Туркия ҳамда Хитой мамлакатлари элчилари Ўзбекистон халқига эҳтиром рамзи сифатида ўзбек тилида табрик йўллагани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг