Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
2021 йилнинг 5 апрел куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter