Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон шимоли-шарқида ер қимирлади

Эрон шимоли-шарқида ер қимирлади

Иллюстратив фото

Эрон шимоли-шарқидаги Шимолий Хуросон вилоятида 5,2 балли зилзила юз берди, оқибатда 28 киши жароҳат олди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Мамлакат сейсмология маркази хабарига кўра, 22 сентябр маҳаллий вақт билан соат 16:13 да содир бўлган зилзила ўчоғи Бужнўрд шаҳрида яқинида, 8 км чуқурликда жойлашган.

Шимолий Хуросон сейсмик фаол зонада жойлашган, бу ердаги Эрон ва Туркманистонни ажратиб турувчи Копетдағ тоғ тизмалари остидаги фаол плато ёриқлари кўпинча ҳалокатли ер силкинишларига олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг