Эркин Турдимов: «Янгиланаётган мамлакатда ОАВнинг ўрни жуда катта»
Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Самарқанд вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов журналистларга қуйидагиларни маълум қилди.
— Бугун янгиланаётган мамлакатимизда ОАВнинг роли жуда катта. Бунда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида очиқлик, шаффофлик таъминланмоқда. Яқинда 22 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз йиғилишларида ОАВ ҳақида тўхталиб, матбуот бу фаолиятимизни акс эттирадиган кўзгу, бу кўзгуга узоқ вақт эътиборсиз қараб келдик, деб мазкур масала бўйича алоҳида топшириқлар ва йўналишларни белгилаб бердилар.
Бугун эса Сенатимиз Раиси ҳам эътиборимизни шу масалага қаратди. Тан олиб айтишимиз керак, бугунги кунда ОАВ бўйича, умуман, халқимиз, фуқароларимиз чиқишларини, реал воқелик, бўлиб ўтаётган камчиликларга кўпинча биз бефарқ қараб, эътирозларига эътибор бермасдан, айрим ҳолларда қўпол муносабатлар бўлаётгани ҳам сир эмас. Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак. Муҳтарам Президентимиз шу принципни давом эттирмоқда. Биз бундан ўрнак олиб, мазкур жабҳани янада ривожлантиришимиз керак. Шахсан ҳокимлар бунга ўрнак бўлиши керак. Халқ билан мулоқот ва ОАВ билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter