Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон АҚШга боради

Эрдўғон АҚШга боради

Фото: «РИА Новости»

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари АҚШга боради, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

Маълумки, сўнгги пайтларда Америка ва Туркия ўртасидаги муносабатлар таранглашган.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун АҚШга ташриф буюради. Ташриф доирасида Америка етакчилари билан кўришиш ёки кўришмаслиги ҳозирча номаълум.

Эрдўғон АҚШга ташрифидан сўнг 27–29 сентябрь кунлари Германияга боришни ҳам мўлжаллаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг