Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер сайёраси Қуёшга максимал яқинлашиши кутилмоқда

Ер сайёраси Қуёшга максимал яқинлашиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

3 январ куни Ер сайёраси Қуёшга максимал даражада яқинлашади.

Шу туфайли юлдузнинг кўринадиган диаметри июл ойидагига қараганда 3 фоизга катта бўлади.

Юлдуз ва сайёра орасидаги масофа шу куни 147 098 988 км ни ташкил қилади.

Aстрономлар Ернинг Тошкент вақти билан 05:38 да Қуёшга максимал яқинлашишига аниқлик киритишди.

Маълумки, Ер Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади. Сайёра январда перигелийга, июл ойининг бошида афелионга (орбитанинг энг узоқ нуқтаси) етиб боради. Бу даврда у Қуёшдан 152 миллион км дан ортиқ масофага узоқлашади.

Аввалроқ Қуёшда кучли чақнаш бўлгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг