ЕОИИ мамлакатларида инфляция даражаси эълон қилинди
![ЕОИИ мамлакатларида инфляция даражаси эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/4/7/720_460_95_47501082.jpeg)
Қозоғистон миллий статистика идораси 2022 йил август ойи ҳолатига ЕОИИ мамлакатларида йиллик инфляция даражаси ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Бу мамлакатлар орасида энг юқори инфляция йиллик кесимда Беларусда кузатилди — 17,9 фоиз, иккинчи ўринда — Қозоғистон (16,1 фоиз), учинчи — Қирғизистон (15,6 фоиз).
Кейинги ўринларда: Россия (14,3 фоиз) ва Арманистон (9,1 фоиз).
Бу даврда ЕОИИ зонасида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар Қозоғистонда (21 фоиз), алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари Қирғизистонда (18,6 фоиз), уй-жой хизматлари Беларусда (13,8 фоиз) энг кўп қимматлашган.
Транспорт хизматлари Беларусда (28,1 фоиз), кийим-кечак ва пойабзал Қозоғистонда (11,7 фоиз) ҳаммадан кўп қимматлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter