Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин

Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин

Фото: Norma.uz

Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия Федерациясида тан олинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилиб ўтди.

«Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади.

Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ Бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг