Эмомали Раҳмон Кўксаройда расмий кутиб олинди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Кўксаройда тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.
«Xabar.uz» портали мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси давлат мадҳиялари янграганидан сўнг, мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки мамлакатнинг расмий делегациялари вакиллари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан кўришишди.
Кутиб олиш маросими якунланди. Навбатда Президентлар тор доирадаги музокара ўтказиш учун ўзларига ажратилган жойга йўл олишди. Кейинроқ эса, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида кенг доирадаги музокаралар бўлиб ўтади.
«Xabar.uz» портали ташриф тафсилотларини ёритишда давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter