Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари 4 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди

Электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари 4 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди

Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар жорий йилнинг 4 ойида 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қўмитага кўра, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида бу борада ўз хизматларини таклиф қилаётган хориж компаниялари 42 тани ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич жорий йил аввалида 40 та бўлган бўлса, ўтган йилнинг январида 31 тани ташкил қилган.

Худди шундай уларнинг хизматлари ҳажми ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошиб, 122,9 млрд сўмни ташкил қилган (2022 йилда 69,3 млрд сўм).
Давлат бюджетига тўланган солиқлар ҳам 2022 йилда 19,4 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, ҳисобот даврида 32,4 млрд сўмга етган.

Энг йирик солиқ тўловчилар бешталигида қуйидаги компаниялар қайд этилган:

Meta – 12 млрд 115,2 млн сўм;

Google – 9 млрд 345 млн сўм;

Apple – 5 млрд 985 млн сўм;

Booking.com – 1 млрд 148,6 млн сўм;

Netflix – 1 млрд 108,7 млрд сўм. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг