Электромобил ҳайдовчилар уч хил бўлади
Чалмерс технология университети (Швеция) ва Делавэр университети (АҚШ) тадқиқотчилари электромобил эгаларининг одатларини ўрганиб чиқиб, уларни уч тоифага ажратишди.
Тадқиқотдан чиқарилган энг асосий хулоса шуки, аккумулятори катта ва қимматбаҳо электромобил сотиб олиш бирламчи эмас, муҳими, машина уйда ёки кўчада тез-тез қувватлантириб турилса бас.
Демак, электромобил ҳайдовчилари уч хил бўларкан:
Биринчи тоифа: машина аккумуляторининг қуввати тугаб қолишидан чўчиб, тинмай қувват кўрсаткичини текшириб борувчилар. Бундай ҳайдовчилар биринчи дуч келган «заправка»га албатта кириб ўтишади.
Иккинчи тоифа: машинасининг қуввати йўлда тугаб қолишининг олдини олиш учун, йўлга чиқишдан олдин масофани чамаловчилар.
Учинчи тоифа: уйига ёки ишхонасига бориши билан машинасини дарҳол токка улаб қўйишни одат қилганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter