Электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси ушланди
Метан газ шаҳобчасини электр тармоғига улаш учун пора талаб қилган ЭТК муҳандиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Б.К. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, шаҳар ҳудудида янги қурилаётган метан газ шаҳобчасини 13-даҳадаги 6 кВт лик «Фидер» қозонхонаси орқали электр тармоғига улаш ҳамда техник шарт бериш эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter