Эктор Купернинг Ўзбекистондаги дебюти дуранг билан бошланди
Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги илк ўртоқлик ўйинини ўтказди. «Миллий» стадионида Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Ушбу ўйинда Игнатий Нестеров ўзининг 100-юбилей ўйинида майдонга тушди. Унга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг махсус совғаси топширилди.
Ўйинда яққол устун жамоа бўлмади. Рақиблар анчагина дадил ҳаракатландилар ва Нестеровни тез-тез узоқдан йўлланган зарбалар билан текшириб турдилар. Фақат 63-дақиқага келиб, суриялик ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгиланди ва Марат Бикмаев 11 метрлик нуқтадан рақиб побсонини доғда қолдирди — 1:0.
Кейинчалик 78-дақиқада Умар ас-Сома ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида эса Мирзаевда ўта қулай вазият юзага келганди, бироқ у яқин масофадан деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.
Шу тариқа, Эктор Купернинг дебюти дуранг билан якунланди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Сурия 1:1
Голлар: 1:0 – 64 пенальти Марат Бикмаев, 1:1 – 78 Умар ас-Сома.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Сардор Собирхўжаев, 46), Отабек Шукуров, Сардор Рашидов (Элдор Шомуродов, 76), Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 68), Ҳусниддин Ғофуров (Санъат Шихов, 68), Иван Нагаев (Сардор Мирзаев, 55).
Сурия: Иброҳим Алма, Нодим Сабоғ, Абдул Малик Аланизан, Жиҳод ал-Баоур, Умро ал-Мидани, Маҳмуд ал-Мавас, Умар ас-Сома, Усама Умари (Аиас Усмон, 83), Тамир Хож Муҳаммад, Муҳаммад Усмон, Фаҳад Юсуф.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter