Эко-журналистлар сайёра инқирозининг олдини олиш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилдилар
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (СОР28) доирасида 5 декабрь куни Дубай (БАА) шаҳридаги «Ўзбекистон» павильонида «Журналистика уч томонлама сайёра инқирози даврида» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири маслаҳатчиси Суна Парк, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) коммуникация, ташқи алоқалар ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ксения Скенлон, «Коммуникациялар уюшмаси» халқаро экологик ташкилоти (IECA), ББС, «Earth Journalism Network», «Third Plus» журнали ва бошқа хорижий мамлакатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад экологик журналистика соҳаси мутахассислари учун ўзаро тажриба алмашиш ва глобал иқлим муаммолари шароитида уларни оммалаштириш учун платформа яратишдан иборат.
Семинарда экологик муаммолар олдида журналистиканинг асосий роли муҳокама қилинди. Иштирокчилар атроф-муҳит масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш ва шаффофликни таъминлаш учун атроф-муҳитга оид аниқ маълумотлар зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳит деградацияси каби уч томонлама сайёра инқирозини ҳал қилишда журналистика хабардорликни ошириш, ҳаракатни рағбатлантириш ва онгли қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи кучли восита эканлиги қайд этилди. Ушбу ҳисобот шаклининг ривожланиши маҳаллий оммавий ахборот воситаларига минтақага хос экологик муаммолар ҳақида хабар бериш имкониятини беради, маҳаллий овозлар ва муаммолар минтақавий ва глобал миқёсда ифодаланишини таъминлайди.
Таъкидланганидек, эко-журналистика ва мулоқот йўлидаги тўсиқларни муҳокама қилиш аҳолининг экологик муаммолардан хабардорлигини ошириш, илмий далилларни турли аудиториялар учун очиқлаш, ташкилотларни ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш учун зарур.
Тадбир давомида маърузачилар экологик журналистика ва иқлим алоқасидаги имкониятлар ҳамда тўсиқлар ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter