Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой подшолари ва уларнинг бойликлари (фото)

Дунёнинг энг бой подшолари ва уларнинг бойликлари (фото)

Фото: «Zen.yandex.ru»

Кўпинча монарх фақат олий ҳокимиятга эга эмас, балки барча масалаларга таъсир кўрсатадиган давлат назоратига ҳам эга бўлади. Баъзи ҳолларда, ҳокимият унинг номидан бирлаштирилади, унвон ва давлат мерос бўлиб қолади, ворис оиладан тан олинган эътиқодлар асосида танланади. Бу билан мамлакат анча маблағни тежашга муваффақ бўлади.

Бугунги мақолада дунёнинг энг бой қироллари, уларнинг жамғармалари нималардан иборатлиги билан танишасиз.

Таиланд қироли

Молиявий ҳолати: 43 миллиард доллар

Маха Важиралонгкорн – Таиланднинг ҳозирги ҳукмдори ва дунёнинг энг бой қироли.

Ўтган асрнинг 70-йилларида отаси уни тахт вориси сифатида эълон қилди, вафотидан сўнг, 2016 йил охирида, Маха Рама X номли Чакри оиласининг ўнинчи ҳукмдори бўлди. Таиланд тахтига ўтирганда у атиги 20 ёшда эди ва у узоқ вақтдан бери ҳукмронлик қилиб келмоқда.

Бруней султони

 

Молиявий ҳолати: 28 миллиард доллар

Бруней султони (султон Ҳасанал Болкиаҳ) нафақат Брунейнинг 29-султони ва Ян Ди-Пертуани, балки биринчи бош вазир ҳамдир. Унинг отаси ҳокимиятдан кетганидан сўнг Ҳасан Болкиаҳ 1967 йилда султон бўлди. Ҳукмдор қалъаси, қиймати 350 миллион доллар, дунёдаги энг катта бинолардан биридир. Султон машиналарни, айниқса, Rolls-Royceни яхши кўради, бу каби машиналар султонда 600 дан ортиқ. Дунёнинг турли бурчакларида султон учун қурилган махсус бинолар бор.

У ўз бойлигини Брунейда кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган нефть ва газ савдосидан тўплаган.

Саудия Арабистони қироли

 

Молиявий ҳолати: 18 миллиард доллар

Унинг исми Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд. У 2015 йилда тахтга ўтирган, Саудия Арабистони бош вазири ва иккита муқаддас масжиднинг қўриқчиси. У 48 йил давомида Ар-Риёднинг ўринбосари ва охир-оқибат маъмуриятини бошқарган. Қолаверса, у мудофаа вазири бўлган ва акаси вафотидан кейин валиаҳд шаҳзода деб аталган.

Қиролнинг бойлиги тўғридан-тўғри маҳаллий Asharq Al-Awsat ва Al Eqtisadiah газеталарини ўз ичига олган медиа компанияга тегишли.

Бирлашган Араб Амирликлари қироли

 

Молиявий ҳолати: 15 миллиард доллар

Амир Халифа бин Зоид Ал Наҳаён – БАА Президенти, Абу-Даби амири, Олий қўмондон ва санъат ҳомийси. У федерация президенти ўрнини эгаллади ва отасининг ўрнига ўтирди. Бирлашган Араб Амирликларининг нефть захираларини бошқарган Абу-Дабидаги сармояларни назорат қилиш бошлиғи сифатида у ўз бойлигини тўплаган.

Лихтенштейн шаҳзодаси

 

Молиявий ҳолати: 7,2 миллиард доллар

У Троппау ва Егерндорф герцоги ҳамда граф Ритберг номи билан машҳур. Шаҳзоданинг бойлиги унинг хусусий банкка эгалиги ва герцог жамғармаси иштирокида қилинган сармоялар билан боғлиқ.

Марокаш қироли

 

Молиявий ҳолати: 5,8 миллиард доллар

Унинг исми Муҳаммад Ви, у нафақат қирол, балки тадбиркор ҳамдир. У маданиятни жуда қадрлайди, шунинг учун у ҳар доим ўз халқига она тили жуда қадрли эканлигини айтади.

У валиаҳд шаҳзода ва тахт вориси деб туғилишиданоқ тан олинган ва 1999 йил ёзида олдинги ҳукмдор, отаси вафотидан кейин ўз лавозимини эгаллаган.

Қирол оиласи уларнинг асосий сармоя манбаи бўлган банк соҳасида фаолият юритувчи National Investment Group инвестицион холдинг фирмасига эгалик қилади.

БАА амири

 

Молиявий ҳолати: 4,5 миллиард доллар

Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум БАА вице-президенти ва бош вазири фаолият юритади. Дубайнинг глобаллашувида бу одамнинг хизмати жуда каттадир. Ҳукмдор шахсий бойлигидан тегишли улушини хайрия ишларига сарфлаган.

Қатар қироли

 

Молиявий ҳолати: 2,4 миллиард доллар

Унинг исми – Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ал Соний. У Форс кўрфази мамлакатлари орасида энг ёш подшоҳ ва дунёдаги энг ёш ҳукмдор ҳисобланади. У отаси тахтдан воз кечгандан кейин Қатарнинг бешинчи амири бўлиб иш бошлаган. Ҳукумат ишларини бажаришдан олдин у мамлакатда жисмоний маданиятни тарғиб қилишда фаол қатнашган.

Монако қироли

 

Молиявий ҳолати: 1 миллиард доллар

У нафақат Монакода, балки Европада ҳам кўчмас мулкка эга, шунингдек, Монте-Карлодаги қимор уйининг акционери бўлиб, дунёдаги энг кичик мамлакатда яшайди.

Унинг исми Алберт II, у ҳозирги Монако князлигининг монархи ва князлик уйининг бошлиғидир. Айтишларича, қиролнинг шахсий бойлиги унинг ҳукмронлиги даврида бўлган ерларнинг 25 фоизини ташкил этади, шу жумладан, эски машиналар ва маркалар тўплами, Филадельфиядаги бино ва Монте-Карло курортининг бир қисмига эгалик қилади.

Нуриддин Зиё Тўрақулов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг