Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунёнинг энг бой одами» мақоми европаликка ўтди

«Дунёнинг энг бой одами» мақоми европаликка ўтди

Фото: «Pixabay»

«Argumenti.ru» хабарига кўра, серҳашам нарса-буюмлар сотишга ихтисослашган LVMH («Louis Vuitton Moët Hennessy») дўконлар тармоғи ижрочи директори Бернар Арно дунёнинг энг бой одамига айланди.

Бернар Арно. Фото: «EADaily»

Ўтган ҳафта охирида LVMH акциялари нархи 0,7 фоизга ошди ва Арнонинг бойлигига 1,9 млрд. доллар қўшилди. Айни пайтда француз миллиардерининг жами бойлиги 117 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.

«Amazon» хўжайини Жефф Безос энди иккинчи ўринда — 115,6 млрд. доллар.

Учинчи ўринда эса «Microsoft» асосчиларидан бири Билл Гейтс.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг