Доғистон ички ишлар вазири ўринбосари қўлга олинди
Доғистон ички ишлар вазири ўринбосари Руфат Исмоилов қўлга олинди, унинг яшаш уйи ва иш жойида тинтувлар ўтказилмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
«РИА Новости» хабарига кўра, у пора олганликда гумон қилинмоқда. Агентлик манбасининг аниқлик киритишича, тинтувлар Федерал хавфсизлик хизмати марказий аппарати ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Маҳаллий телеграм-каналларнинг ёзишича, вазир ўринбосаридан ташқари, тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Далгат Абдулгапуровда ҳам тинтув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябр куни Махачқалъа аэропортида тартибсизликлар юз берган эди.
Доғистон раҳбари Сергей Меликов тартибсизликларга алоқадор барча шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter