Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Do you speak English? Ўзбекистон 88-ўринда (инфографика)

Do you speak English? Ўзбекистон 88-ўринда (инфографика)

Инглиз тили — миллиарддан зиёд инсон учун она тили ёки иккинчи, яна 100 миллионлаб инсонлар учун учинчи ёки тўртинчи тил.

Дунё мамлакатларида (100 мамлакат ва ҳудудда) ушбу тилни ўзлаштириш даражасини дунёдаги энг йирик EF EPI (EF English Proficiency Index) рейтинги белгилаб беради. 2020 йилги рейтингда Ўзбекистон ана шу 100 мамлакат орасида 88-ўринда.

Инфографика: «Xabar.uz»

Инглиз тилини ўзлаштириш даражаси бўйича Ўзбекистонда олдинда:

  • Европадаги барча мамлакатлар;
  • Осиёдаги 18 мамлакат;
  • Собиқ  иттифоқнинг 9 мамлакати (Молдова ва Туркманистон рейтингга киритилмаган);
  • Яқин Шарқдаги 7 мамлакат;
  • Африкадаги 10 мамлакат.
  • Афғонистон ва Сурия...

Мамлакатларда инглиз тилини ўзлаштириш 5 тоифага ажратилган

Жуда юқори (Нидерландия, Сингапур, ЖАР)

  • Турли ижтимоий алоқаларда мураккаб жумлаларни қўллаш лаёқати
  • Мураккаб матнларни эркин ўқиб тушуниш

Юқори (Швейцария, Кения, Литва)

  • Мураккаб матнларни эркин ўқиб тушуниш
  • Теледастурларни тушуниб томоша қилиш
  • Газеталар мутолаа қилиш

Ўрта (Италия, Жанубий Корея, Афғонистон)

  • Суҳбат қура олиш
  • Қўшиқлар матнини тушуниш
  • Таниш мавзуларда электрон хатлар ёзиш

Паст (Ҳиндистон, Бразилия, Туркия)

  • Инглиззабон мамлакатда сайёҳ сифатида йўналишни топиш
  • Ҳамкасблар билан мулоқот
  • Ҳамкасбларнинг оддий электрон хатларини ўқий олиш

Жуда паст (Мексика, Ўзбекистон, Саудия Арабистони)

  • Ўзи ҳақида қисқа ҳикоя (исм, ёш, мамлакат)
  • Оддий белгиларни тушуниш
  • Чет эллик сайёҳга оддий нарсаларни тушунтира билиш.
Инфографика: EF EPI
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг