Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог юрак ва томирлар учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди

Диетолог юрак ва томирлар учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди

Фото: «U-f.ru»

Нотўғри овқатланиш юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради. Туркиялик диетолог Фатма Байсал Юсуф юрак учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди ва уларни таомномага киритишни маслаҳат берди.

Диетологнинг фикрича, саримсоқ таомноманинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади. У томирларга ижобий таъсир кўрсатиб, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Шифокор ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ ейишни тавсия этади. Юсуф, шунингдек, сабзавотлардан помидор, резаворлардан эса қизил узум ва тарвузни энг фойдали маҳсулот деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, диетологнинг фикрича, балиқ таомноманинг муҳим таркибий қисмига айланиши даркор. Балиқ ва унинг ёғи тромблар ҳосил бўлишига йўл қўймайди, таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари эса юқори антиоксидант хусусиятга эга. Балиқни буғда ёки грилда пишириш лозим.

Шунингдек, шифокор ёнғоқ, фундук, зиғир уруғини тез-тез истеъмол қилишни тавсия этади. Сули ва жавдар унидан тайёрланган маҳсулотлар ҳам фойдали. Ичимликлардан диетолог кўк чой, мойчечак ёки мармаракни дамлаб ичишни маслаҳат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг