Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди

Тошкент давлат аграр университетида вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан бўшаб қолган ўринга Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи ўрин олган. Ушбу ўринга Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов номзоди илгари сурилди.
Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов блютени ҳақиқий эмас, деб топилди, 9 та блютендан фойдаланилмади.
Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter