Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (601-сон, 15.11.2023 й.) билан Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли зарур ҳужжатлар илова қилинади (қуйида келтирилган).

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

 Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

Солиқ органлари сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ЯИДХП орқали юборади.

Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўловларни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг